Электр таъминотидаги узилишлар сабаб Samsung ўз заводини ёпди

Электр таъминотидаги узилишлар сабаб Samsung ўз заводини ёпди

Техас штатининг Остин шаҳрида содир бўлган Ури бўрони сабабли электр таъминоти узилиб қолди. Натижада Samsung ҳам бу ердаги яримўтказгич заводини вақтинча ёпишга мажбур бўлди, дея ёзади GSMArena.

Бўрон натижасида 200 мингга яқин техасликлар электр энергиясисиз қолган. Austin Energy электр таъминоти компанияси Samsung'ни электр таъминотидаги узилишлардан олдиндан огоҳлантирган ва шу сабабли ҳам компания зарар кўришдан қутулиб қолган. Сабаби, кутилмаганда электр узилиб қолиши оқибатида заводда тайёрланаётган минглаб кремний пластинкаларига зарар етиши, компания миллионлаб доллар маблағ йўқотиши мумкин.

Айтилишича, Остиндаги заводда Samsung 14 нанометрлик процессорлар ишлаб чиқаради.

Остин шаҳрида бошқа кўплаб йирик компаниялар, жумладан, NXP Semiconductors ва Infineon Semiconductors заводлари жойлашган. Apple'нинг Mac Pro қурилмалари ҳам Остинда ишлаб чиқарилгани боис ушбу лептопларни ишлаб чиқариш ҳам вақтинча тўхтатилган бўлиши керак.

ЎҚИНГ: iPhone заводи ишчиларига маош тўланмаяпти. Ишчилар бош кўтармоқда (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!