Электрон чиқиндини қаерга топшириш керак?

Электрон чиқиндини қаерга топшириш керак?

Маълумки, электрон қурилмаларнинг аппарат қисмида инсон ва атроф-муҳит учун хавфли бўлган компонентлар мавжуд бўлгани боис, ишлаб чиқарувчилар уларни оддий кундалик чиқиндилар билан бирга ташлаб юбормасликни бот-бот таъкидлайдилар. Хўш, унда савол туғилади, ўз вақтини ўтаб бўлган ва носоз электрон қурилмаларни қаерга топширш керак?

Турли электрон жиҳозларнинг харид қилиниши натижасида вақт ўтган сари мамлакатимизда электрон чиқиндиларнинг ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Gazeta.uz нашрининг ёзишича, дунёда бўйича ишлаш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган электрон қурилмалар умумий қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 5 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистонда айни кунда электрон чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича фақатгина битта ваколатли орган фаолият кўрсатади. “Тошрангметзавод” корхонаси аҳолидан шу кунгача турли миқдордаги ва тоифадаги электрон чиқиндиларни қабул қилиб келмоқда. Корхона вакили Жонибек Бердиевнинг айтишича, 2015 йил давомида ташкилот 160 тоннага яқин электрон чиқиндиларни аҳолидан йиғиб олган.

58CRww14772522348488_b

“Тошрангметзавод” мамлакатимиз бўйлаб электрон чиқиндиларни қабул қилиш ва йиғишга мўлжалланган 24 та филиалга эга. 2020 йилгача уларнинг сони 100 тагача оширилиши режаланган. Электрон чиқиндиларни фақатгина тегишли корхоналарнинг йиғиш пунктларига топшириш лозим. Чунки оддий мобил телефоннинг ўзида 500 тадан 1000 тагача заҳарли кимёвий моддаларни ўз ичига олган турли компонентлар мавжуд бўлади.

Шунингдек, корхона аҳолидан электрон чиқиндиларни тезроқ йиғиш ва атроф-муҳитни зарарланишдан сақлаш мақсадида бозор ва супермаркетларда махсус тўпловчи контейнерларни ҳам ўрнатади.

Инсон саломатлигини асраш ва табиатни зарарланишдан сақлаш учун электрон чиқиндиларни махсус йиғиш пунктларига топшириш зарур. Бунинг учун “Тошрангметзавод” корхонасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!