Электрон ҳукумат: Жанубий Корея тажрибаси

  •   DiMaX
  •  1567
  •  19.03.2019 18:33

Электрон ҳукумат: Жанубий Корея тажрибаси

Бугунги кунда Ўзбекистонда «Электрон ҳукумат» деган тушунча кундалик турмушимиздан чуқур ўрин эгалламоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бу борада Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази директори Руслан Султоновнинг сўзларини эълон қилган.

– Бугунги кунда электрон ҳукумат тизими Жанубий Корея, Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур, Норвегия, Канада, Нидерландия, Дания ҳамда Германия сингари мамлакатларда самарадорлигини кўрсатмоқда, – дейди Р.Султонов. – Айниқса, Жанубий Корея кучли учликка киради. Ушбу мамлакатларда жуда кўплаб давлат хизматларидан уйдан чиқмаган ҳолда, онлайн режимида фойдаланиш мумкин. Давлат органларига сўровларга жавоблар, турли тўловлар, расмий ҳужжатларнинг намунасини олиш, уларни тўлдириш, электрон имзо билан юбориш, олий ўқув юртларида масофадан туриб таҳсил олиш, ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат этиш ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда 2013 йилдан буён «Электрон ҳукумат» деган тушунча кундалик турмушимиздан чуқур ўрин эгалламоқда. Зеро, ахборот технологияларининг жадал ривожланиши жамиятда кечаётган жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиб, ислоҳотлар самарадорлигини оширмоқда. Аҳоли манфаатларини таъминлашга хизмат қилади, янгидан-янги имкониятлар эшигини очади. Тўғри, аҳолининг ҳаммаси ҳам бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўлмаса-да, вақт ўтиши билан ушбу тизим жамият ҳаётининг бутун жабҳасини қамраб олишини дунё тажрибаси кўрсатмоқда.

Бугунги Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ҳамкорликда электрон ҳукумат доирасида лойиҳаларни амалга ошириш ва уларни келгусида ривожлантиришга бағишланган форумда меморандум имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш Маркази ҳамда Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги вазирлиги билан имзоланган меморандумда бешта асосий йўналиш белгилаб олинди.

Ўзбекистонда ягона маълумотларни қайта ишлаш базасини ташкил этиш, икки томонлама кадрлар тайёрлаш, турли тренинглар ўтказиш, шулар сирасидандир.

Қайд этиш жоизки, электрон ҳукуматни жорий этишда биз Жанубий Корея лойиҳасидан фойдаланган эдик. Ҳозирда уни янгилаш ва ривожлантириш кун талабига айланмоқда. Зеро, камчиликларни бартараф этиб, янги ютуқларни тизимга жорий этишимизни таъминлайди.

ЎҚИНГ: «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида товарлар киритиш учун алоҳида божхона омбори ташкил этилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!