“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш доирасида товарлар киритиш учун алоҳида божхона омбори ташкил этилади

“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш доирасида товарлар киритиш учун алоҳида божхона омбори ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонда Давлат Божхона қўмитасига  “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш доирасида товарлар киритиш учун алоҳида божхона омбори ташкил этиш вазифаси юкланган.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Электрон ҳукумат» тизими доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва молиялаштирилишини тўхтатиб қўйиш ва бир ой муддатда уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш топширилган.  Фармонда 2019 йил 1 майга қадар «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси Президент Администрациясига киритилиши айтилган

ЎҚИНГ: Бош прокуратура IT-мутахассисларни ишга таклиф этмоқда. Бошига ойлик маоши 6 миллион сўмгача!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!