Электрон ҳукумат тўғрисидаги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда тасдиқланди

Электрон ҳукумат тўғрисидаги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда тасдиқланди

Сарлавҳадаги хабарни газета.уз маълум қилади. Қуйи палата матбуот хизмати ахборот беришига қараганда, қабул қилинган қонун “электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг аниқ йўналишларини белгилашга, давлат органларининг фуқаролар ва ташкилотлар билан алоқасида ахборот технологиялардан фойдаланишнинг кенгайишига, шунингдек, давлат бошқарув органлари фаолиятининг самарадорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини оширишга имкон туғдиради.

Ахборот ва коммуникацион технологиялар Қўмитаси аъзоси  Эркин Холбўтаев қабул қилинган қонун аҳамияти ҳақида сўзлаб, “электрон ҳукумат”нинг афзалликларини таъкидлаб ўтди.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш босқичида экспертлар муҳокамаси ўтказилган, миллий ва хорижий мутахассислар иштирокида тадбирлар уюштирилган. Ҳужжатда халқаро қонунчилик ва АҚШ, Германия, Австрия, Корея Республикаси давлатларининг “электрон ҳукумат” тузишдаги тажрибаси ҳисобга олинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!