Электрон ҳукуматлар рейтинги: кўтарилиш учун ўсишнинг ўзи етарли эмас – тезлашиш керак (инфографика)

  •   DiMaX
  •  370
  •  03.02.2021 16:28

Электрон ҳукуматлар рейтинги: кўтарилиш учун ўсишнинг ўзи етарли эмас – тезлашиш керак (инфографика)

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича 2020 йилдаги рейтингида (EGDI) энг юқори уч ўринни Дания, Жанубий Корея ва Эстония банд этганди. Бу тўғрида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Янгиланган ONE ID, фойдаланувчи масъулияти ва эҳтимолий хатарлар... Мутахассис Герман Стимбан билан суҳбат

Маълумот учун: Мамлакатлар электрон ҳукуматларини тадқиқ этиш БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан 2001 йилда бошланган. Бу кузатувлардан мақсад Электрон ҳукумат тараққиёти индекси (ЭҲТИ) ёрдамида БМТга аъзо мамлакатларда электрон ҳукумат борасидаги ривожланишларни кузатиб боришдир.

Электрон ҳукумат тараққиёти индекси – электрон ҳукумат нуқтаи назаридан таснифлаш воситасидир. Индекс онлайн хизматлар қамрови ва сони, телекоммуникациялар инфратузилмаси ҳолати ва инсон салоҳияти каби уч асосга қурилган.

EGDI индекси ҳар икки йилда янгилаб борилади.

Графикадан кўриниб турибдики, топ-10 га кирган мамлакатлар иқтисодиёти юқори тараққий этган ва асосан Европа мамлакатлари. Сўнгги уч рейтинг солиштирилганда, биринчи навбатда кўзга ташланадигани, охирги йилларда етакчи бўлиб келган Буюк Британия ва Дания ўзаро ўрин алмашиши. Бу жараён Британия электрон ҳукуматни ривожлантиришда оқсашни бошлаганини эмас, балки Дания ўта юқори тезликда ривожланаётганини кўрсатади. Чунки Буюк Британия 2016 йилда 0,92 кўрсаткич билан 1-ўринда эди, 2020 йилда индекси 0,94 гача ўсганига қарамай, Қўшма Қироллик БМТ рейтингида 7-ўринга тушиб кетди. Индекс ўсишига қарамай, Австралия ва Сингапурдаги пасайишлар ёки Янги Зеландиянинг бир жойда «қотиб қолиши»га ҳам сабаб шу.

Умуман олганда, рейтингда йилдан-йилга индекслар ўсиши кузатилмоқда: 0,92 кўрсаткич 2016 йилда 1-ўрин учун етарли бўлган бўлса, 2020 йилда топ-10 га кириш учун етган, холос. Йилдан-йилга шундай давом этади. Мамлакатлар фақатгина юқори ривожланиш ҳисобига рейтингда юқорилашга умид қилишлари мумкин.

Шунинг учун ҳам катта ўнликда Эстониянинг борлиги тасодиф эмас, зеро, Болтиқбўйи мамлакати электрон ҳукуматни жиддий ривожлантиришни бошлаганидан бери анча йўл босиб қўйди. Эстония электрон ҳукумати халқаро рейтингда 2016 йили – 13-ўринда, 2018 йили – 16-ўринда эди. 2020 йилги катта сакраш кичик мамлакатни бир йўла етакчи ўнликнинг энг юқори поғоналаридан бирига олиб чиқди.

ЎҚИНГ: Лазизбекнинг ҳикояси: Қандай қилиб 19 ёшда ойига $1000 дан кўп даромад топиш мумкин?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!