«Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш доирасида жами 104 та лойиҳа амалга оширилади

  •   DiMaX
  •  596
  •  29.05.2020 09:01

«Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш доирасида жами 104 та лойиҳа амалга оширилади

Юртимизда 2020 йилнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас. 2020 йилда АКТ соҳасида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилади, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ЎҚИНГ: Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди!

 Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга йўлланган Мурожаатномада таъкидланганидек, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш – Ўзбекистон учун келгуси йилларда энг долзарб ва устувор йўналишлардан бири.

2020 йил 28 апрелда «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида рақамли иқтисодиёт билан шуғулланадиган яхлит тизим яратилди.

Ҳужжатга асосан, 2020-2022 йилларда «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш доирасида 1,3 триллион сўмга тенг 104 та лойиҳаларни амалга ошириши режалаштирилган.

«Электрон ҳукумат»ни ривожлантиришга йўналтирилган барча лойиҳалар, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг амалга оширилиши ва жорий этилиши, ўз навбатида, аҳоли учун тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини оширишга ва турмуш даражасини кўтаришга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 37 поғона кўтарилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!