Электрон шаклдаги Kundalik ҳам кейинги ойдан пулли бўляпти

  •   DiMaX
  •  12037
  •  18.11.2020 18:32

Электрон шаклдаги Kundalik ҳам кейинги ойдан пулли бўляпти

2020/21 ўқув йили бошланишидан олдин Халқ таълими вазирлиги Kundalik тизимига уланган мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига қоғоз кундалик сотиб олмасликлари, унинг ўрнига электрон муқобилига обуна бўлиш лозимлигини маълум қилган эди.

Электрон Kundalik платформаси билан ишлаш учун ажратилган синов муддати тугагани муносабати билан, электрон кундалик платформасининг бошқа функцияларидан фойдаланиш учун обуна бўлиш лозим бўлади, дейилади Вазирликнинг янги хабарида.

ЎҚИНГ: «МАКТАБ» тариф режаси: энг қулай шароитларда хавфсиз онлайн таълим!

Қоғозли ўрнига электрон Кундалик

Электрон Kundalik платформасига йиллик обуна нархи қоғоз кундаликнинг ўртача нархига тенг — 9 200 сўм. Уч ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар учун 10 фоизлик чегирма мавжуд.

Ушбу миқдорни тўлаб, ота-она ва ўқувчининг истаган бошқа яқин қариндошлари бир календар йил давомида боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлади.

Электрон тўловнинг икки йўли мавжуд: пластик карта ҳамда CLICK тўлов тизими орқали. Электрон кундалик учун тўловни амалга ошириш йўриқномаси билан бу ерда танишиш мумкин. 

Кундалик обунаси учун тўловни 30 ноябрдан эътиборан амалга ошириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрдан синов муддатининг охирги 7 куни бошланади. Ота-оналарга ўзларининг профилларидан кириш ва барча фарзандларининг кундаликларини кўра олишларини текширишлари тавсия этилади. 

Kundalik’да ота-онанинг битта аккаунтига ҳар бир фарзандини «боғлаш» мумкин. Бунинг учун фарзандингиз таълим олаётган муассасага мурожаат қилиш лозим.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

Фойдали жиҳатини биласизми?

Электрон кундалик ёрдамида ота-оналар ишдан чалғимаган ҳолда масофадан туриб фарзандларини барча баҳоларидан, мактаб ҳаётидан хабардор бўлиши, синф раҳбари ва бошқа ўқитувчилар билан доимий алоқада бўлиб, болада ўқув жараёни билан боғлиқ қийинчиликларни ўз вақтида енгишга ёрдам бериши мумкин. 

Ўқитувчининг вақти тежалади!

Аввалгидек, мактаблар учун бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган қоғоз муқобилида бўлгани каби, ўқитувчилар учун электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Кўп йиллар давомида электрон журнал ва кундалик қўлланилаётган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўқитувчилар унинг ёрдами билан ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.  

Шахсий маълумотлар ишончли ҳимояда

Kundalik.com TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади. Бу эса, ўқув жараёнидаги барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар 1557 та мактаб электрон Kundalik тизимида рўйхатдан ўтган, шундан 1482 мактаб қоғоз журнал ва кундаликдан бутунлай воз кечган, дейилади Халқ таълими вазирлиги хабарида.

ЎҚИНГ: Халқ таълими вазирлиги: «Facebook'даги пост бўйича жиноий иш очилди»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!