«Елена» – «сунъий онг»ли виртуал телебошловчини қарши олинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1616
  •  19.04.2019 16:06

«Елена» – «сунъий онг»ли виртуал телебошловчини қарши олинг! (+видео)

«Яндекс» компанияси 2017 йили ўзининг интеллектуал овозли ёрдамчиси – «Алиса»ни тақдим этганди. Кейинчалик эса Mail.ru Group унинг рақобатчиси – «Маруся»ни тайёрлаган, аммо уни ҳозирча расман тақдим этишмаган.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: «Алиса»га 22 миллион мартадан ошиқ севги изҳор қилишибди!

Россиянинг Сбербанк компанияси эса ўзининг шу йўналишдаги янги ишланмаси – «Елена» исмли виртуал робот-аёлни тақдим этди. У телебошловчи вазифасини ўташи, янгиликларни ўқиб бериши мумкин ва бунда матн мазмунига мос юз ифодаларини намойиш қилади.

Мана, уни видеода кўрамиз:

Таъкидлаш керакки, «Елена» – ҳаётда мавжуд одамсимон робот эмас, балки «сунъий идрок» тизимини қўллаган ҳолда фақат компьютер графикаси ёрдамида яратилган виртуал персонаждир.

ЎҚИНГ: Бугун – инсониятга робот танитилган ва робот илк бор қотиллик қилган кун!

Сбербанк мазкур виртуал роботини ўз маҳсулотларини ҳамда брендини бозорда илгари суриш мақсадларида қўлашни режалаштирган. «Елена» компаниянинг янгиликлар видеолавҳаларида, шунингдек, реклама ва таълимий сюжетларида матн ўқиб беради.

«Елена» ни робототехника лабораторияси ходимлари Россиянинг ЦРТ (Центр речевых технологий – Нутқ технологиялари маркази) ҳамда Канаданинг CGF Innovation компаниялари билан ҳамкорликда яратишган. Мазкур лойиҳанинг бюджети сир тутилмоқда.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)