Elephone Anycharger – смартфон ва ноутбукни зарядлайдиган аккумулятор

Elephone Anycharger – смартфон ва ноутбукни зарядлайдиган аккумулятор

Хитойнинг Elephone компаниясига тегишли смартфон, планшет ва ноутбукларни зарядлайдиган универсал Anycharger ташқи аккумуляторининг суратлари интернет тармоғида тарқалди. Аккумулятор бир неча USB-слот ва ноутбукни қувватлаш портига эга.

Қурилмага Qualcomm QC 2.0 5В / 9В / 12В / 2A порти, иккита SB 5В / 2А слоти ва ноутбукларга мўлжалланган 19.4 В / 4.74А порти ўрнатилган. Ундан бир нечта гаджетларни бир вақтда зарядлаш мумкин. Шу билан бирга Macbook қурилмаларини ҳам қувватлаш имкониятини кўзда тутилиши тахмин қилинмоқда.

1476089439_anycharger2

Ҳозирча аккумуляторнинг қачон тақдим этилиши ва сотувга чиқарилиши маълум эмас. Тармоқда рендерлар эмас, аксинча реал тасвирлар пайдо бўлганига қараб хулоса қилсак, гаджет тез орада намойиш этилиши мумкин. Мобил қурилмалар билан фаол ишлайдиган инсонлар учун бу каби ташқи аккумуляторлар, шубҳасиз, айни муддао бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!