Elephone S1 ва S1 Plus – Хитойнинг ҳамёнбоп смартфонлари

Elephone S1 ва S1 Plus – Хитойнинг ҳамёнбоп смартфонлари

Хитойнинг Elephone компанияси мобиль телефон ишқибозларини бирваракайига икки смартфон – S1 ва S1 Plus билан хурсанд қиладиган бўлди. Металл корпусли, орқа қопқоғи шишадан, аммо 3D расми йўқ, чети юмалоқроқ шаклда. Ясалишида қимматбаҳо материаллар ишлатилганига қарамай, Хитойдан бошқа давлатларда бу смартфонлар нархи 70 долларча бўлади.

Хабарга кўра, Elephone S1 5 дюймли дисплейга ва 4 ядроли MediaTek MT6580 процессорига (такт частотаси 1,3 ГГц) эга. Elephone S1 Plus эса 5,5 дюймли кенгроқ экрани билан ажралиб туради. Иккала смартфон ҳам Андроид тизимида ишлайди.

Ҳозирча, Elephone S1 ва S1 Plusларнинг савдога чиқарилиш санаси аниқ эмас.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!