ELMO MX-1 Visual Presenter – тақдимотга мўлжалланган камера

ELMO MX-1 Visual Presenter – тақдимотга мўлжалланган камера

ELMO компаниясининг маҳсулотлар қаторига MX-1 Visual Presenter номли янги камера қўшилди. Камера компьютер ёки ташқи мониторларга керакли соҳани транлация қилишга мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчининг қайд қилишича, бундай камерани таълим соҳасидаги турли жараёнларда фаол қўлласа бўлади. Мисол учун, камера ёрдамида ўқувчиларга лаборатория столида ўтказиладиган тажриба ёки ўқитувчининг қўл остидаги бошқа ўқув материалларини кўрсатиш мумкин.

IXBT нашрида берилган маълумотга кўра,  MX-1 Visual Presenter 4К форматини қўллаб-қувватлайдиган биринчи тақдимот камераси ҳисобланади. У Full HD видеони 60 к/с тезлигида узатишга имконият берадиган USB 3.0 интерфейси билан жиҳозланган. Камерада кўзда тутилган Connect Box блоки орқали уни HDMI ва RGB (VGA) слотли мониторларга улаш мумкин.

Камеранинг ҳажми анча ихчам бўлиб, йиғилган ҳолатда унинг ўлчамлари 73,2 x 244 x 18 миллиметрни ташкил қилади. Оғирлиги 2,4 кг. Ҳозирча нархи ва сотувга чиқиш санаси маълум қилинмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!