Элон Маск ўзи очган "X.com" доменини рекорд нархга қайта сотиб олди

Элон Маск ўзи очган

Таниқли тадбиркор ва сайёрамизнинг энг пешқадам инноваторларидан бири бўлган Элон Маск Тweeter тармоғидаги саҳифасида яна халқаро ўргимчак тўридаги X.com доменининг эгасига айланганидан мамнунлигини эълон қилди.  



X.com домени 1999 йилда Элон Маскнинг Confinity деб номланган иқтисодий хизматларни кўрсатувчи стартап лойиҳаси доирасида ташкил қилинган. 

2001 йилда Элон Маск лойиҳага қўшиб X.com доменини ҳам сотиб юборган. Ўша йили бу лойиҳа PayPal номи билан қайта иш бошлайди. Элон Маск учун қадрли доменнинг эгалик ҳуқуқи бугунги кунда жаҳоннинг йирик дебеторлик электрон тўлов тизимига айланган PayPal'га тегишли бўлган.  

Ниҳоят, олиб борилган узоқ музокаралардан сўнг, жорий йилнинг 3 июлида Элон Маск X.com электрон манзилини қайтариб олди. 

Одатда ягона ҳарфдан иборат интернет доменлар ноёб ва уларнинг нархи қиммат бўлади. Айниқса, "X." номи диққатни тортади. Шу боис, бу йўналишда фаолият олиб борадиган экспертларнинг фикрича, X.com'га яна етишиш Элон Маскка камида $5 миллион долларга тушган. Бу интернет домен учун тўланган инсоният тарихидаги энг катта тўлов бўлиши мумкин.   

Элон Маск эса бундан афсусда эмас. Боиси, қачонлардир сотиб юборган лойиҳаси унга 175 миллион доллар фойда келтирган эди. Қолаверса, бу домен яқинда унинг SpaceX ҳамда Tesla Model X каби таниқли лойиҳаларига тегишли инновацияларга оид маълумотлар билан тўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!