Emoji Maker – браузерингизда эмодзи ясаш сервиси

  •   DiMaX
  •  1067
  •  30.11.2019 11:56

Emoji Maker – браузерингизда эмодзи ясаш сервиси

Мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар эрасида фойдаланувчилар чатларда смайлик, стикер ва эмодзилардан фаол фойдаланишмоқда. Турли иловаларнинг ўзларидаги эмодзилардан ташқари, уларни ўзингиз ясашингизни таклиф этувчи сервислар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 9. AR Emoji функцияси (+видео)

Шимолий Африкалик дастурчи Imed Adel эса соддагина онлайн эмодзи муҳарририни яратди. Emoji Maker деб номланувчи ушбу сайтга мана бу ҳавола орқали ўтишингиз ва бир неча сониядаёқ кўнгилдагидек, бетакрор эмодзи ясашингиз мумкин.

Emoji Maker ўта содда интерфейсга эга: смайлик асосини танлайсиз ва керакли (кўзлар, оғиз, қўлга ўхшаш қўшимча элементлар ва эмоциялар каби) деталларни қўшасиз. Уларнинг кенг ассортиментидан фойдаланиб, узоқ вақтгача исталган шакллардаги эмодзилар ясашингиз мумкин. Агар жонингизга тегса – шунчаки рандомайзер (саватча ёнидаги кўк) тугмачасини босиб, тасодифий эмодзи чиқарсангиз ҳам бўлаверади.

Тайёр бўлган эмодзини дўстларингизга стикер тарзида юбориш, смартфон ёки компьютерда сақлаб қўйиш каби имкониятлар мавжуд. Уларни PNG ва SVG форматларига экспортлаш ҳам мумкин – булардан иккинчисида картинкага кейинчалик ҳам ўзгаришлар кирита оласиз.

ЎҚИНГ: Telegram’даги стикерларни WhatsApp’га ҳам қўшамиз