EMUI 10'га ўтувчи илк смартфонлар рўйхати эълон қилинди

EMUI 10'га ўтувчи илк смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Huawei ўтган ҳафта EMUI интерфейсининг 10 авлодини тақдим қилган эди. Эндиликда компания смартфонларининг ушбу UI'га ўтиш жадвали маълум қилинди.

Huawei P30 ва Huawei P30 Pro қурилмалари 8 сентябрь санасида бета версияга ўтувчи илк смартфонлар бўлади.

Mate 20 линейкаси эса янги инерфейсга сентябрь охирида ўтса, Honor девайслари Magic UI 3.0 интерфейсида ишлашни бошлайди. Умуман олганда, Magic UI 3.0 шунчаки EMUI'нинг ребренд қилинган талқинидир.

Янги EMUI'нинг энг асосий жиҳати унда фойдаланувчи маълумотлари махфийлигининг янада кучайтирилганлигидир. EMUI 10'га, шунингдек, қўнғироқ давомида бир Huawei смартфонидан бошқа Huawei смартфонига расм жўнатиш, ҳаттоки, дрон орқали жонли стриминг қилиш функциялари ҳам қўшилган. Қуйида EMUI 10 Beta UI'ига ўтувчи смартфонлар тўлиқ рўйхатини келтириб ўтамиз:

8 сентябрда:
•Huawei P30
•Huawei P30 Pro

Сентябрь охирида:
•Huawei Mate 20
•Huawei Mate 20 Pro
•Huawei Mate 20 X
•Huawei Mate 20 RS Porsche Design

Magic UI 3.0 номи остида сентябрь охирида:
•Huawei Honor 20
•Huawei Honor 20 Pro
•Huawei Honor V20
•Huawei Honor Magic 2

Янги интерфейсни глобал версиядаги смартфонларга ҳам барқарор равишда тақдим қилиши учун компанияга бироз вақт керак бўлади. Катта эҳтимол билан глобал версия смартфонлар орасида биринчи бўлиб Mate 30 серияси қурилмалари янги интерефйсга ўтади.

ЎҚИНГ: Huawei ўзининг хариталаш хизмати устида ишламоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!