EMUI 11 ва HarmonyOS 2.0 намойиш санасини Huawei расман эълон қилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  512
  •  03.08.2020 10:14

EMUI 11 ва HarmonyOS 2.0 намойиш санасини Huawei расман эълон қилди (+видео)

Huawei компанияси HDC 2020 конференциясининг ўтказилиш кунини расман маълум қилди. Мазкур онлайн тадбирда у EMUI 11 график қобиғини, ўзининг HarmonyOS 2.0 операцион тизимини ҳамда HMS Core 5.0 учун янги жамланмаларни кўрсатиши керак.

ЎҚИНГ: Huawei иккита камерали ва NFC чипли смарт-соат тақдим этди (+видео)

Шундай қилиб, HDC 2020 маросими жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Huawei’нинг ҳозирги аҳволидан келиб чиқадиган бўлсак, HarmonyOS 2.0 операцион тизимининг анонси унинг учун муҳим аҳамиятга эга.

Тўғри, HarmonyOS операцион тизими бултур тақдим этилган бўлса-да, Huawei ҳозирча унда ишловчи смартфонларни оммавий ишлаб чиқара бошлагани йўқ. Лекин яқиндагина у мазкур тизимга эга бўлган BYD Han автомобилини намойиш қилган.

ЎҚИНГ: Android смартфонларни Harmony ОТга ўтказишга қанча вақт кетиши айтилди