Энди қабул имтиҳонларида информатика фанидан ҳам 30 талик тест топширилади!

Энди қабул имтиҳонларида информатика фанидан ҳам 30 талик тест топширилади!

Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга тавсия қилинган дарсликлар рўйхати эълон қилинди. Блогер Жавоҳирбек Абдуллаев ўзининг телеграм каналида янги ўқув йилидан информатика фани алоҳида блок сифатида умумтаълим фанларига қўшилганига эътибор қаратган. Яъни, энди информатикага алоқаси бор йўналишларда информатикадан блок қўшилади.

Масалан, 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси йўналишига ҳужжат топширган абитуриент тахминан қуйидаги фанлардан имтиҳон топширади:

Mажбурий фанлар блоки (барча йўналишлар учун назарда тутилган):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Tаълим йўналишига мос асосий блокдаги фанлар:

Информатика (3,1 балл)
Математика (3,1 балл)

Информатика алоҳида блок бўлганлиги расман тасдиқланганлигини инобатга олсак, якунда юқоридаги фикримиз тўғри бўлиб чиқиши эҳтимоли юқори. Энди ДТМ томонидан таълим йўналишига мос фанлар мажмуаси эълон қилинишини кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: “Fin Tech Abu Dhabi” танловида Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.