Энди афсонавий Super Mario'ни браузернинг ўзида ўйнаш мумкин!

Энди афсонавий Super Mario'ни браузернинг ўзида ўйнаш мумкин!

 Mario ўйини ашаддий фанатларидан бири афсонавий ўйиннинг браузерда ўйнаш мумкин бўлган версиясини ишлаб чиқди. Ушбу ўйинни бир вақтнинг ўзида 75 тагача онлайн фойдаланувчилар билан ўйнашингиз мумкин ва улар экранингизда акс этиб туради.

ЎҚИНГ: Афсонавий Super Mario Bros ўйинининг картрижи аукционда рекорд нархда сотилди

Ўйин мантиқий равишда шоҳона кураш стилидаги - Mario Royale номини олган. Бошқа ўйинчилар билан контактга киришиб бўлмайди, аммо йўлидага барча нарсани улоқтириб ташловчи – тошбақа косаси орқали зарар етказиш мумкин.

Mario Royale бутунлай бепул бўлиб, исталган фойдаланувчи геймпад орқали ҳам ўйнаш мумкин. Аммо, ўйинни компьютер орқали ишга тушириб, клавиатурада ўйнаш қулайроқ.

Агар сиз ҳам ёшликка қайтмоқчи бўлсангиз, шу ерга босиб ўйиндан баҳра олишингиз мумкин. Омад тилаймиз!

ЎҚИНГ: Кун рақами: Super Mario Run бир ярим ойда 78 миллион марта юклаб олинди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.