Энди Алламжоновнинг ҳам телеграм канали бор!

Энди Алламжоновнинг ҳам телеграм канали бор!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ҳам Telegramда расмий каналини юрита бошлади.

Алламжонов буни «Telegram ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб улгургани» билан изоҳлаган.

«Бу ерда менинг номимдан бир неча сохта каналлар очилгани ҳақида маълум қилишди, ана энди мен ҳам сиз билан биргаман. Ўйлайманки, сиз билан ўртамизда мазкур канал фикр алмашиш учун яхши платформага айланади», — дейилади АОКА директори қолдирган илк постда.

Шу билан бирга, Алламжонов билан боғланиш учун махсус бот ҳам ишга тушди. 

ЎҚИНГ: Блогерлар ўз постларига қолдирилаётган изоҳлар учун ҳам жавоб беради!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.