Энди Apple қурилмаларида сизни ҳеч кузата олмайди

Энди Apple қурилмаларида сизни ҳеч кузата олмайди

Таҳминан бир йил аввал Исроил компанияси NSO Group томонидан яратилган Pegasus номли жосус дастур кўплаб журналистлар, активистлар ва айрим давлат раҳбарларининг телефонларини, хусусан, iPhone смартфонларини зарарлаб, уларнинг расмлари, SMS хабарлари, аудио/видео хабарларини ўз ичига маълумотларни учинчи томонга узатиш имконини берган ва бунда Apple'нинг сўнгги версиядаги iOS операцион тизими хавфсизликлари ҳам зарарли дастурга нисбатан заиф эканлиги маълум бўлган эди.

Эндиликда маълум бўлишича, Apple iOS 16 нинг янги бета версиясида фойдаланувчиларни шу каби ёлланма жосуслик дастурларидан "кескин" ҳимоя қиладиган "Lockdown Mode" хавфсизлик функциясини ишга тушираётганлигини эълон қилди.

Apple'нинг таъкидлашича, локдаун режими жуда кам сонли фойдаланувчилар (журналистлар, давлат раҳбарлари кабилар) учун бўлиб, у нафақат iOS 16, балки iPadOS 16 ва macOS Ventura версияларига ҳам қўшилади.

"Lockdown Mode – бу фойдаланувчиларимизни ҳатто энг кам учрайдиган ва энг мураккаб ҳужумлардан ҳимоя қилишдаги қаътий мажбуриятимизни акс эттирадиган янги хавфсизлик хусусиятдир. Гарчи фойдаланувчилармизнинг катта қисми ҳеч қачон юқори даражадаги киберҳужумлар қурбони бўлмаса ҳам, биз ана шундай ҳолатларга тушадиган кам сонли фойдаланувчиларимизни ҳимоя қилиш учун тинмай ишлаймиз", дейди Apple'нинг хавфсизлик муҳандислиги ва архитектураси раҳбари Иван Крстиć.

Ушбу локдаун режимининг ёқилиши қурилма ҳимоясини янада мустаҳкамлайди ва қуйидаги каби чекловлар ўрнатилади:

  • хабар юбориш вақтида расмлардан ташқари бошқа файлларнинг хабарга бириктириб юборилишини блокланади ва ҳаволаларни олдиндан кўриш каби хусусиятлар ўчирилади.
  • браузерда бўлганда баъзи мураккаб тузилган веб-технологиялар, хусусан, айрим ЖаваСcрипт компилациялари ҳам фойдаланувчи сайтни ишончли деб белгиламагунга қадар автоматик ўчирилади.
  • фойдаланувчи олдин хабар юбормаган ёки қўнғироқ қилмаган бегона одамлардан келадиган FaceTime қўнғироқлари ҳам блокланади.
  • iPhone қулфланган ҳолатда компютер ёки бошқа аксессуарлар билан симли уланишлар блокланади.
  • Янги конфигурация профилларини қўшиш ёки мобил қурилма менежментига ёзилиш ўчирилади.

Таъкидлаш керакки, Apple локдаун режимининг заиф томонларини топганларга ва унинг ҳимоясини янада яхшилаш учун ёрдам бермоқчи бўлганларга 2 миллион долларгача мукофот пуллари ҳам бериши эълон қилган.

ЎҚИНГ: Стив Жобс вафотидан кейин "Озодлик медали" билан тақдирланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!