Энди бор-йўғи 350 долларга яп-янги iPhone олиш мумкин бўлади!

  •   DiMaX
  •  2838
  •  25.08.2020 12:49

Энди бор-йўғи 350 долларга яп-янги iPhone олиш мумкин бўлади!

Куни кеча биз iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг тақдимотидан сўнг дунёдаги энг оммабоп смартфон янада арзонлашаётгани ҳақида ёзган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, купертиноликлар ўшанда жами учта айфоннинг нархини пасайтиришмоқчи.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳатто iPhone SE 2’дан ҳам ихчам, iPhone 11’дан ҳам арзон бўлади! (+видео)

Apple Lab никли фойдаланувчининг Twitter тармоғида ёзишича, кузда iPhone 11 моделидан ташқари яна iPhone SE 2020 (ёки iPhone SE 2) ҳамда iPhone XR смартфонларининг ҳам нархи пасаяди:

Мазкур маълумот тўғри бўлиб чиқса, ҳозирги энг арзон айфон – iPhone SE 2020 моделининг нархи 400 доллардан 350 долларга тушади. iPhone XR ҳам шунчага арзонлашиб, 550 ўрнига 500 доллардан олиш мумкин бўлади.

Булардан ташқари, фойдаланувчи базавий версиядаги iPhone 12 ва iPhone 12 Pro моделларининг ҳам нархларини келтирган. Улар тегишлича 700 ҳамда 1000 долларга баҳоланади – бу эса олдин сизиб чиққан маълумотларга мос келади.

ЎҚИНГ: 2021 йили учта моделда арзон iPhone SE чиқади, бири iPhone 11 дизайнида!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!