Энди бошқа тарифга ўтишда мегабайтларингиз куйиб кетмайди!

  •   DiMaX
  •  1170
  •  12.09.2020 11:42

Энди бошқа тарифга ўтишда мегабайтларингиз куйиб кетмайди!

Одатда мобил рақамимизни бошқа тариф режасига ўтказганимизда, олдинги тариф бўйича тақдим этилган лимитлар, шу жумладан интернет-трафик ҳам куйиб кетади. Beeline эса ниҳоят бунга чек қўйишга қарор қилди!

ЎҚИНГ: SMSларингиз сиз истаган вақтда манзилга етиб боради!

Билайн компаниясининг эълон қилишича, энди тарифингиз ўзгартирилганида сиз сарфлашга улгурмаган мегабайтлар куймайди, аксинча – янги тарифингиз трафикига қўшилади!

Тарифингиз бошқа қайси тариф режасига ўзгартирилганда мегабайтларингиз сақланиб қолиши ҳақидаги маълумот билан қуйидаги жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, бунда тарифингиз бўйича тақдим этилган фақат асосий интернет трафик қолдиғи сақланиб қолинади.

Батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали оператор сайтидаги тегишли саҳифада танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳақиқатан ЧЕКСИЗ тунги интернет энди икки карра арзонлашди!