Энди бутун бошли YouTube видеони тўлиқ кўриб ўтиришга ҳожат йўқ!

Энди бутун бошли YouTube видеони тўлиқ кўриб ўтиришга ҳожат йўқ!

YouTube энди ўзининг веб платформаси ва мобил иловаларида видеоларнинг "энг кўп такрорланган" қисмларини ажратиб кўрсатади. Бу хусусият аввал YouTube Premium обуначилари учун тажриба сифатида мавжуд эди, аммо бугун у барча фойдаланувчилар учун ишга туширилмоқда. Ушбу функсияда фойдаланувчилар видеонинг энг оммабоп қисмларини унинг ҳаракатланиш сатрининг орқасида пайдо бўладиган графикдан аниқлай оладилар.

"Агар график юқори бўлса, видеонинг ўша қисми тез-тез такрорланган. Ўша дақиқаларни тезда топиш ва томоша қилиш учун графикдан фойдаланишингиз мумкин." дейди YouTube .

Яна бир янги қўшилган Single Loop функцияси эса фойдаланувчиларга видеони чексиз марта такрорлаш имконини беради ва унга видео сифатини созлаш ёки субтитрларни ёқиш имконини берувчи менюдан кириши мумкин.

Шунингдек, YouTube яна бир янги функсияни тест қилишни бошлаётгани маълум бўлди. Видеонинг айнан сиз кўрмоқчи бўлган жойларини топиш имконини берадиган бу функсия тез орада YouTube Premium обуначилари учун тест сифатида пайдо бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳақиқий ёки рендер? Бир қарашда кўз илғамайди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.