Энди чет тилларини ўрганишга ҳожат йўқ!

Энди чет тилларини ўрганишга ҳожат йўқ!

Google ўзининг кечаги I/О тадбирини бир ажойиб сюрприз билан якунлади: янги AR кўзойноклар. Компаниянинг бу ақлли кўзойнокларининг асосий хусусияти шундаки, улар кўз олдингизда сўзларни жонли тарзда таржима қилиб бера олади. Бу худди дунё худди реал олам учун субтитрларга ўхшайди.

Маҳсулотнинг демо версияси кўрсатилган видеода компания маҳсулот менежерининг AR кўзойнокни таққан одамга гапираётганини ва унинг сўзлари тўғридан-тўғри таржима қилинган ҳолда кўзойнокда пайдо бўлаётганини кўриш мумкин.

Маълум бўлишича, бу компаниянинг тўлиқ ишлаб чиқарилмаган прототип қурилмаси бўлиб, компания бу ҳақида кўп маълумот бермаган ва унинг қачон чиқарилиши ҳам номаълум.

ЎҚИНГ: Pixel 7 ва Pixel 7 Pro

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!