Энди CLICK орқали “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”дан чипталарни харид қилиш мумкин

Энди CLICK орқали  “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”дан чипталарни харид қилиш мумкин

 “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан ҳамкорлик натижасида бевосита авиакомпаниясининг сайтида CLICK тизими орқали чипталарни харид қилиш имконияти жорий қилинди. Бу ҳақда CLICK нашримизга маълум қилди.

Миллий авиакомпания билан имзоланган ҳамкорлик натижасида жорий қилинган CLICK тизими орқали авиачипталарга тўловларни амалга ошириш имконияти ушбу хизматлар янада қулайроқ ва тезроқ бўлади. www.uzairways.com сайтидаги барча жараёнлар бутунлай автоматлаштирилган бўлиб, авиачипталарни нафақат бронлаш, уларга саноқли сонияларда тўловни амалга ошириб харид қилиш имконини ҳам беради.

“Ушбу ҳамкорликнинг бошланиши ва авиачипталарнинг CLICK тизими орқали онлайн харид қилиш имкониятининг жорий қилиниши замонавий АКТ ечимлар кўплаб жараёнларни осонлаштиришини ва янги имкониятларнинг яратилишини яна бир бор яққол тасдиқламоқда. Барча Ўзбекистон аҳолига шундай имконият яратганимиздан мамнунмиз, ва фойдаланувчиларимиз ушбу хизматни қулай деб топишади, деб ўйлаймиз”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

Маълумот ўрнида айтиш керакки,бБундан аввал CLICK фойдаланувчилари учун “Ўзбекистон Темир Йўллари” АКнинг темир йўл чипталарини харид қилиш имкони ҳам жорий қилинган эди.

ЎҚИНГ: Темир йўл чипталарини CLICK орқали онлайн сотиб олиш мумкин

  •