Энди дўкон расталарига: Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro сертификациядан ўтди

  •   Saroy
  •  1531
  •  24.08.2018 14:54

Энди дўкон расталарига: Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro сертификациядан ўтди

Huawei ўз қурилмаларини Android P гача янгилаш борасида маълум қилганида, Mate серияси ҳақида батафсил тўхталмаганди. Энди биз нафақат Mate 9’нинг янги тизимда янгиланишини, балки Mate 20 флагман линейкасининг ҳам  Android Pie билан таъминланиши ҳақида биламиз.

ЎҚИНГ:АҚШда давлат тузилмаларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланди

Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (EИК) хабар қилди. Хабарда айтилишича, мазкур ташкилот куни кеча Huawei Mate 20 Pro ва Huawei Mate 20’ни Android 9.0 Pie билан сертификациядан ўтказди (қурилмалар тегишлича, LYA-L29 ва  HMA-L29 код рақамлари билан қайд этилган). Huawei Mate 20 Lite эса (у ҳам ЕИК томонидан сертификатланиши лозим) тест синовида  8.1 Oreo билан намоён бўлди ва ишга туширилаётганда  Pie билан таъминланмаслиги мумкин.

Яқинда, тармоқларда  Huawei Mate 20 смартфонининг тасвири ва тавсифи пайдо бўлди, деб ёзган эдик. Чамаси, Kirin 980 процессори билан таъминланиши кутилаётган смартфон 7 нанометрли чипсет билан жиҳозланган ва бу йил сотувга чиқарилган илк қурилма бўлади. Дарвоқе, А12 чипи билан жиҳозланган iPhone 2018 ҳам  биринчиликка даъво қилмоқда. Ким ғолиб бўлади, буни вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ:Қойилмақом Huawei P20 ва P20 Pro флагманларини расмий видеоларда томоша қилинг