Энди электрон ҳукумат хизматлари телефонингизда! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1165
  •  17.03.2021 09:04

Энди электрон ҳукумат хизматлари телефонингизда! (+видео)

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқиндаги my.gov.uz мобил иловасини ишга туширди. Уни юклаб олинг ва электрон ҳукумат хизматларидан исталган вақтда фойдаланинг, дейилади порталнинг Telegram-каналидаги хабарда.

ЎҚИНГ: Доимий ёки вақтинчалик прописка ҳақидаги маълумотни онлайн усулда олинг! (видеоқўлланма)

Мобил иловани йўлга қўйишдан мақсад – аҳолимизнинг электрон ҳукумат хизматларини қоғозли ҳужжатлардан фойдаланмай ва давлат идораларига ташриф буюрмай тезкор ва онлайн олишини таъминлашдир, дейилади хабарда.

Эътиборлиси, жорий этилган хизматларда электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Мобил илова сизга нима беради?

🔹 Шахсий маълумотлар қулай ва автомат тарзда тўлдирилади, ҳужжатлар ҳар доим қўл остингизда бўлади.

🔹 Ҳужжат ва маълумотларни учинчи шахсга тақдим этишда ўз розилигини бошқариш имконияти туғилади.

🔹 Электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланишда вақтида хабардор бўлиш ва тўловларни тўлашда тезкорлик таъминланади.

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

Илова ёрдамида қуйидаги маълумотларни автомат тарзда, бир зумда олишингиз мумкин:

🔹 яшаш жойи бўйича, солиқдан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома

🔹 пенсия ҳақида маълумот

🔹 ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот

🔹 масофадан туриб, коммунал тўловларни амалга ошириш

🔹 СТИРни аниқлаш

🔹 ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш: электр энергия, иссиқ сув, ичимлик суви.

Иловани юклаб олинг ва электрон ҳукумат хизматларидан исталган вақтда фойдаланинг! Мазкур илова барча машҳур мобил платформалар учун очиқ. Уни Google Play (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.uzinfocom.mygov) ҳамда App Store (https://apps.apple.com/uz/app/mygov-uz/id1544175166) каталогларидан юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!