Энди энг арзон смартфонларга ҳам Android 10 ўрнатса бўлади!

  •   DiMaX
  •  1759
  •  26.09.2019 09:25

Энди энг арзон смартфонларга ҳам Android 10 ўрнатса бўлади!

Android 10 операцион тизими шу ойнинг бошида намойиш этилган бўлиб, унгача расман янгиланувчи смуртфонлар рўйхатини эълон қилганмиз. Шунингдек, мазкур апдейтни қабул қилувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати ва муддатлари ҳақида ҳам маълумот чиққан.

ЎҚИНГ: Шошқалоқлар учун махсус: Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 10 чиқди!

Google компанияси энди унинг енгиллаштирилган – бошланғич конфигурацияларга эга бўлган ҳамёнбоп смартфонларга мосланган Android 10 (Go edition) версиясини ҳам намойиш этди. Мазкур тизим талқини тезкор хотираси 1,5 гигабайтдан кам бўлган смартфонларга мўлжалланган.

Компаниянинг таъкидлашича, Android 10 (Go edition) тезкорроқ ва хавфсизроқ бўлган. Иловалар унда олдинги авлод – Android 9 Pie (Go edition) тизимидагига нисбатан 10 фоизга тезроқ ишга тушади. Шунингдек, тизимнинг умумий тезлиги ва ишончлилиги ҳам оширилган.

Хавфсизлик масаласига келсак, Android 10 (Go edition) талқинида шифрлашнинг Adiantum протоколи жорий этилган. Google мазкур протоколни шу йилнинг февралида, қуввати пастроқ бўлган қурилмалар учун махсус тақдим этганди. Adiantum протоколи самарадорликни пасайтирмаган ҳолда шифрлашдан фойдаланишга имкон беради.

Android 10 (Go edition) операцион тизимига эга биринчи смартфонлар шу йил кузнинг охирида тақдим этила бошлайди.

ЎҚИНГ: Google'нинг ушбу иловаси 100 миллиондан ортиқ марта юклаб олинди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.