Энди ҳатто Рубик кубиги ҳам интернетга улана олади!

  •   DiMaX
  •  647
  •  13.08.2020 16:51

Энди ҳатто Рубик кубиги ҳам интернетга улана олади!

Rubik's компанияси оммабоп Рубик кубигининг янги версиясини тақдим этди. Connected Cube номини олган мазкур бошқотирма-ўйинчоқ смартфонга уланиб, у орқали интернетга боғлана олади.

ЎҚИНГ: Tetris ўйнаб, ҳар куни 5 минг доллар ютиб олиш мумкин! (+видео)

Турли қурилмаларнинг интернетга уланишига аста-секин кўникиб боряпмиз. Лекин механик ўйинчоққа интернет нимага керак? Гап шундаки, бу – мазкур ўйинда ўз маҳоратини бошқаларга кўрсатишни истовчилар ва у бўйича мусобақалашувчилар учун махсус ишлаб чиқилган.

Connected Cube ўз эгасининг ўйин жараёнини кузатиб боради, унинг кубикни неча марта тўлиқ йиға олганини қайд эиб қўяди. Шу билан бирга, интернетдаги Rubik's Arena ҳамжамиятига улана олади. Бу клубда дунё бўйлаб 47 000 нафардан ошиқ Рубик кубиги ўйинчилари мавжуд. Connected Cube орқали онлайнга чиқиш эса геймерга янги имконият тақдим этади – у ўз уйида ўтирганича кубикни йиғиш бўйича турнирда қатнаша олади.

Янгича талқиндаги Рубик кубиги одатийларидан оғирроқ, тузилиши ўзгача бўлгани сабабли ноқулайроқ ҳам. Лекин унинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар учун интернетсиз ишловчи ўнта бепул янги ўйин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!