Энди Instagram сизга "теневой бан"га тушган-тушмаганлигингиз ҳақида айтади

Энди Instagram сизга

Сўнгги пайтларда "рекомендация" ёхуд бегоналар постларининг сизга тавсия қилиниши TikTok билан рақобатлушиви сабаб Instagram'нинг асосий хусусияти бўлиб қолди. Бунда бошқалар контенти сизга кўрсатилиши билан бирга, сизнинг ҳам постларингиз ҳам сизга обуна бўлмаганларга кўрсатилади, бироқ ҳар доим ҳам эмас. Instagram'чилар орасида "теновой бан" тушунчаси мавжуд бўлиб, бу сизнинг постларингиз бошқаларга тавсия қилинмай қолганини англанатади. Бу шундай асаббузар нарсаки, бунда сиз нима учун постларингиз "рекка" чиқмаётганлигини билмайсиз. Бироқ, навбатдаги янгиланиш билан бундай асаббузарликларга "хайр" дейишингиз мумкин.

Instagram раҳбари Адам Моссерининг хабар беришича, эндиликда "Профессионал" аккаунт эгалари иловадаги Созламалар меюси > Аккаунт > Аккаунт Статуси бўлимидан нима учун постлари бошқаларга тавсия қилинмаётгани ҳақида билиб олишлари мумкин бўлади. У ерда ижодкорлар агар постлари Instagram'нинг "Тавсия қилиш қоидалари"ни бузган бўлса, уни таҳрирлашлари, ўчириб юборишлари ёки аппеляция беришлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу хусусият ҳозирча фақат "рекомендация"дан тўсилган постлар ва Реелс видеолари учун амал қилади. Аммо компания функсияни кенгайтириш устида ҳам ишламоқда ёхуд келажакда ижодкорлар ўзларининг аккаунтлари қидирув ёки "Таклиф этилган аккаунтлар" каби аккаунт даражасидаги тавсия қилинишлардан блокланганлигини билиб олишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Энди Telegram'да SIM-картасиз аккаунт очиш мумкин!