Энди Instagram Stories'ларига ҳам лайк босиш мумкин
Instagram Stories'лар учун шахсий лайк функциясини чиқарди. Бу хусусият фойдаланувчига Stories'ларга DM (Direct Message) билан реакция хабарини юбориш ўрнига, уларга тўғридан-тўғри лайк босиш имконини беради ва у хабар жўнатиш ва кичик қоғоз самолёт белгиси ўртасида юракча шаклида жойлашган бўлади.
Лайклар бошқалар учун кўринмайди, шунингдек саналмайди ҳам. Stories'ларингизни ким кўрганлиги ҳақидаги саҳифани очганингизда у ерда кимлар лайк босганлигини кўришингиз мумкин бўлади.
"Бундан мақсад одамлар бир-бирларини кўпроқ қўллаб-қувватлашлари мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш, шунингдек DM'ларни бироз тозалаш ҳамдир." дейди Адам Моссери.
Янги функциядан фойдаланиш учун Instagram иловангизни янгиланг.
ЎҚИНГ: Telegram'га "Статуслар" функциясини қўшиш таклиф қилинмоқда