Энди кўчириш навбати Xiaomi'га келди

Энди кўчириш навбати Xiaomi'га келди

Apple компанияси iPhone 14 Pro моделларига янги динамик орол функциясини олиб кирди. Android смартфонсозлари энди ушбу функцияни ўз смартфонларида қўллаб кўришни мақсад қилишмоқда. 

Биринчи бўлиб буни Xiaomi бошлаб беради. MIUI дастурчилари аллақачон ушбу функцияга ўхшаш тизимни ишлаб чиқишни бошлаб юборганлар. Тахминларга кўра, Redmi K60 смартфонида ушбу функция пайдо бўлади. 

Xiaomi Xhina президенти Лу Вейбинг Weibo платформасида фойдаланувчилардан «Ақлли орол» керак ёки керак эмаслигини сўради. Бир нечта фойдаланувчилар Xiaomi смартфонларида динамик оролни кўришни хоҳлашларини айтишган бўлса, бошқалар эса бунга норози эканликларини билдиришган.

MIUI дастурчилари мусиқа бошқарувлари ва билдиришномалар учун динамик орол функциясини синовдан ўтказишни бошладилар. Катта эҳтимол билан бошқа компаниялар ҳам ушбу функцияни ўз смартфонларига олиб киришади. 

ЎҚИНГ: Динамик орол учун энг креатив ғоя!