Энди компьютерга ҳам барқарор Android 7.1’ни ўрнатиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  638
  •  16.02.2018 16:16

Энди компьютерга ҳам барқарор Android 7.1’ни ўрнатиш мумкин!

Гарчи одатда компьютерлар ва смартфонлар учун операцион тизимлар алоҳида-алоҳида бўлса-да, тиниб-тинчимаган дастурчилар булардан бирини бошқасига мослаштиришдан чарчашмайди.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай Android-смартфонни энди Windows 10’га айлантира оласиз!

Android-x86 лойиҳаси дастурчилари x86 архитектурали компьютерлар учун Android 7.1 Nougat операцион тизимининг барқарор версиясини тақдим этишди.

Ушбу релизга кирган янгиланишлар асосан қуйидагилардан иборат:

  • Android x86 инсталлятори яхшиланган (Android’ни ягона операцион тизим тарзида ўрнатиш осонлаштирилган, тизим юкланишининг созламалари такомиллаштирилган, бўлимлар ҳамда дисклар ҳақида кенгроқ маълумотлар берилади ва ҳоказо);
  • Android Open Source Project репозиторийсидаги қўшимча патчлар билан янгиланган Linux 4.9.80 ядроси;
  • iio интерфейсли датчиклар учун абстракциянинг янги босқичи тақдим этилган;
  • Ctrl+Alt+Delete тугмачалар комбинацияси босилганда қурилмани ўчириш менюси чиқади.

Компьютерларга мосланган барқарор Android 7.1 тизими 32 ҳамда 64 битли тизимлар учун ишлаб чиқилган. Дастурчилар уни синаб кўриш учун мана бу ҳавола орқали лойиҳанинг сайтига ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфонга iPhone X ишораларини ўрнатса бўлади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.