Энди Mac’нинг камераси ва микрофонини ёпиб қўйиш шартмас!

  •   DiMaX
  •  1162
  •  05.04.2017 11:50

Энди Mac’нинг камераси ва микрофонини ёпиб қўйиш шартмас!

Айрим интернет фойдаланувчилари ўзларининг махфийликлари юзасидан жиддий хавотир олишади. Масалан, улар ўз ноутбукларининг камера ва микрофонига қоғоз ёпиштириб, ёки бошқа йўл билан ёпиб қўядилар. Буям бежиз эмас аслида: чиндан ҳам, уста жиноятчилар зарар етказувчи жосуслик дастурлари ёрдамида компьютернинг камераси ва микрофони орқали маълумот олишлари мумкин.

Аммо, Mac компьютерлари соҳиблари бундан ҳимояланишнинг камерага бирор нима ёпиштириб қўйиб ғалати кўринишдан бошқа ҳам йўли бор. Бунда бизга Objective-See дастурчилари томонидан тайёрланган Oversight иловаси ёрдамга келади. Мазкур компания зиёнкор дастурлардан сақланишга мўлжалланган иловалар ишлаб чиқаради. Масалан, уларнинг BlockBlock номли ишланмаси нафақат шунақа дастурларни аниқлайди, балки у ёки бу дастурлар тизимга нималарни ўрнатаётганини ҳам айтиб беради.

Oversight иловаси эса, ҳар гал компьютерингиздаги бирор дастур унинг камераси ё микрофонидан фойдаланмоқчи бўлса, бу ҳақда сизга хабар беради. Бу Photo Booth сингари безиён дастур бўладими ё бирор жосуслик иловасими – фарқи йўқ, Oversight албатта сизга хабар қилади. Сиз эса шу дастурнинг хавфсизлигига шубҳа қилсангиз, «Block» тугмачасини босиб, унинг рухсатини чеклаб қўясиз.

Ушбу утилита мутлақо бепул тақдим этилиши ҳам қувонарли. Oversight ҳозирча бета-режимда фаолият юритмоқда, аммо барибир яхши ишлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.