Энди нафақат қуёш нуридан, балки тунги совуқдан ҳам электр олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  666
  •  14.09.2019 12:08

Энди нафақат қуёш нуридан, балки тунги совуқдан ҳам электр олиш мумкин!

Лос-Анжелес шаҳридаги Калифорния университети олими Осватҳ Ромон (Aaswath Raman) ўйлаб топган технология тунги совуқ ҳаводан ҳам энергия олишга имкон беради. Бунга эса ҳароратдаги фарқ сабабли юзага келадиган электр потенциали эришилади.

ЎҚИНГ: Бухорода ҳаводан сув олувчи қурилма ишга тушди

Мазкур ҳодиса физика тилида термоэлектрик эффект деб номланади. Олимлар ундан қуйидагича фойдаланишни таклиф этишяпти: уйлар томларидаги стандарт қуёш панелларига махсус керамик материалдан ясалган юпқа панел қўшилади. Бу қисм термоэлектрогенератор вазифасини ўтайди. Панелнинг бир томони салқин тунги ҳавога қараб туради, иккинчи юзаси эса томдан ажралиб чиқаётган иссиқликни ушлаб олади. Олимларнинг тажрибалари кўрсатишича, бундай тузилма ҳароратдаги 2 даражагача бўлган фарқни ажрата олади.

Ушбу усул ҳозирча панелнинг ҳар бир квадрат метр юзасидан 25 мВт миқдорида қувват олиш имконини беради. Тадқиқотчилар келажакда унинг самарадорлигини камида икки бараварга оширишни мўлжаллашмоқда.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Wi-Fi сигналидан электр токи олиш йўли топилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!