Энди онлайн тарзда нафақа учун ариза бериш ва пенсия ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади

  •   DiMaX
  •  3619
  •  05.04.2019 11:27

Энди онлайн тарзда нафақа учун ариза бериш ва пенсия ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади

Эндиликда нафақа тайинлаш учун ариза бериш ва пенсия тўғрисида маълумотларни олишни онлайн тарзда амалга ошириш мумкин бўлади. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази матбуот хизматига таяниб «Спот» нашри ёзган.

ЎҚИНГ: Болалар энди мактабга онлайн қабул қилинади!

Электрон ҳукумат тизими доирасида «Нафақа» дастурий маҳсулотининг функционал имкониятларини, идоралараро интеграция платформаси билан боғлаш орқали кенгайтириш юзасидан ишлар олиб бормоқда.

Электрон кўринишдаги ўзаро алоқани ташкиллаштириш, Ўзбекистон фуқароларига нафақа билан таъминланиш соҳасидаги янги (100% автоматлаштирилган) транзакцион хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали фойдаланиш имконини беради.

Йўлга қўйилаётган янги хизматлар:

  • бола туғилганда ёки дафн этиш маросими учун нафақалар белгиланиши учун электрон ариза бериш. Бунда аризачига белгиланган нафақани олиш учун ўзига қулай бўлган Халқ банки бўлимини танлаш имконияти берилади;
  • пенсия (нафақа) тўғрисида маълумот олиш (пенсия миқдори, тайинланган санаси, тўлов даври, иш стажи, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия тури (нафақа), қайд қилинган ва қайд қилинмаган иш даври, танланган муддат учун тўлов миқдори тўғрисида маълумотлар).

ЎҚИНГ: Энди никоҳ қуриш учун онлайн тарзда ариза бериш мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!