Энди ўз кредит тарихингизни онлайн олишингиз мумкин

  •   DiMaX
  •  8515
  •  09.04.2019 18:42

Энди ўз кредит тарихингизни онлайн олишингиз мумкин

Жисмоний шахслар ўз кредит тарихларини онлайн режимида билишлари мумкин. Бу ҳақда «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси Spot нашрига маълум қилган.

ЎҚИНГ: Энди онлайн тарзда нафақа учун ариза бериш ва пенсия ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади

Компания ушбу янги хизматни жорий йилнинг 11–13 апрель кунлари бўлиб ўтадиган BankExpo кўргазмасида намойиш этмоқчи. Хизматни аҳоли учун 2019 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Кредит тарихини олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳк.) тақдим этилиши керак бўлади.

Тизим тўлақонли ишга тушгач, фуқаролар ўз кредит ҳисоботини кредит бюросининг расмий сайтидаги шахсий кабинети орқали билишлари мумкин. Бунда электрон рақамли имзо керак бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз кредит тарихини билишлари учун улар кредит бюроси идорасига ариза топширишлари керак бўлади. Мазкур ариза икки кун ичида кўриб чиқилади.

Кредит бюроси маълумотлар базасида Ўзбекистон катта ёшдаги аҳолиси 43 фоизининг кредит тарихи мавжуд. 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, базада 9,1 млн жисмоний шахс ҳамда 685,6 минг юридик шахс ҳақида маълумот акс этган.

ЎҚИНГ: Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.