Энди Ўзбекистонда ҳам автомобилларни онлайн харид қилиш мумкин

Энди Ўзбекистонда ҳам автомобилларни онлайн харид қилиш мумкин

«Ўзавтосаноат»  автомобилларни онлайн харид қилиш бўйича Uzavtosavdo.uz савдо платформасини ишга туширмоқда. Бугун  «Ўзавтосаноат»  АЖ биносида компания раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирокидаги «Uzavtosavdo» интернет платформасини ишга тушириш бўйича пресс-брифинг бўлиб ўтган. Бу ҳақида «davletovuz» канали хабар берди. Маълум бўлишича, бугундан бошлаб Республикадаги ҳар бир фуқоро ёки меҳмон ушбу платформа орқали автомобиллар харид қилса бўлади. Ушбу платформанинг iOS ва Android операцион тизимлари учун ҳам мобил иловалари ишлаб чиқилган. Иловани юклаб олиш орқали ҳам онлайн харидни амалга ошириш мумкин.

ЎҚИНГ: Блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш ташкил этилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.