Энди ўзимиз таъмирлаймиз: Motorola смартфонларни уйда таъмирлаш учун тўплам чиқармоқда

  •   Saroy
  •  574
  •  25.10.2018 10:32

Энди ўзимиз таъмирлаймиз: Motorola смартфонларни уйда таъмирлаш учун тўплам чиқармоқда

Ҳозирда Хитойнинг Lenovo компаниясига қарашли Motorola компанияси таниқли iFixit жамоаси билан ҳамкорликда смартфонларни уйда мустақил равишда таъмирласа бўладиган тўплам тақдим этди.

ЎҚИНГ: Энди “эгилувчан” смартфон бўлиб: афсонавий буклама Motorola RAZR қайтмоқда

Ушбу тўплам ёрдамида фойдаланувчи махсус сервис марказларга мурожаат қилмасдан ўзи мустақил равишда синган экранни ёки эскирган батареяни алмаштира олади. Устахонага мурожаат қилган фойдаланувчиларнинг 70-80 фоизи айнан дисплей ёки аккумуляторни алмаштириб беришни сўрайди. Шундай экан Motorola ва iFixit таъмирлаш тўпламини тақдим этаётганда энг кенг тарқалган бузилишларни эътиборга олди.

ЎҚИНГ: Motorola’дан бир йўла тўртта смартфон: ҳаммаси ўрта тоифада

Айни дамда эски смартфонларнинг экранларини ва батареясини алмаштириш учун комплект таклиф этилмоқда. Таъмирталаб тутилган смартфонлар рўйхатига Moto X, Moto X Pure, Moto G4 ва G4 Plus, Moto Z, Moto Z Play ва Z Force Droid, Moto G5 Plus ва Droid Turbo 2 каби қурилмалар киритилди. Тўплам нархи 39,99 дан 199,99 долларгача бўлади.

ЎҚИНГ: Ҳамма ёқда жосуслар: Motorola OnePower тасвири анонсдан аввал ошкор этилди