Энди шифокор қабулига ҳам my.gov.uz портали орқали ёзила оласиз!

  •   DiMaX
  •  427
  •  05.11.2020 15:55

Энди шифокор қабулига ҳам my.gov.uz портали орқали ёзила оласиз!

Одамлар соғлиқлари ҳақида қайғуриб, шифокор қабулига ёзилишда бир қатор муаммоларга дуч келадилар. Мисол сифатида узун навбат ҳолатларини кўрсатишимиз мумкин. Бу эса беморлар соғлиғига янада салбий таъсир қилиши мумкин, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Ягона портал орқали энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш мумкин!

Эндиликда бу каби муаммолар юзага келмаслиги учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва my.gov.uz жамоаси томонидан ягона порталда онлайн тарзда шифокор қабулига ёзилиш хизмати жорий этилди.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги «Соғлиқни сақлаш» туркумидаги «Шифокор қабулига ёзилиш» хизматини танлаб, керакли шифохонага шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилинг.

Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.

Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/ru/queue-doctor/

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!