Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  1878
  •  12.03.2020 14:43

Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

COVID-19, яъни коронавирус эпидемияси тарқала бошлаганида, одамларни ортиқча ваҳимага солмаслик мақсадида интернетда касаллик ҳақидаги контентларга маълум бир чекловлар қўйила бошлаганди. Жумладан, вируслар ҳақидаги энг оммабоп ўйин ҳам коронавирусдан зиён кўрган.

ЎҚИНГ: Google ва Apple коронавирус иловаларига қарши курашмоқда

Шу жумладан, YouTube видеохостинги ҳам коронавирус билан боғлиқ бўлган барча видеороликларни монетизациядан маҳрум этган эди. Аммо куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу касалликнинг тарқалишини пандемия дея эълон қилди. COVID-19’га қарши бу йўллар билан курашиб бўлмаслигини англаган YouTube ҳам чекинишга мажбур бўлди. Унинг расмий блогида эълон қилинишича, энди коронавирусга алоқадор лавҳаларда ҳам пул ишлаш мумкин.

YouTube бош директори Сьюзан Войчицки таъкидлашича, коронавирус кишиларнинг кундалик муҳокамалари мавзусига айланиб бўлганини улар англашган. Шу боисдан блогерлар ва янгилик тарқатувчи ташкилотларнинг бу мавзуда контент яратишларига халақит бермаган маъқул, деган хулосага келишган. Кейинги ҳафталардан бошлаб каналларга монетизация қилиш имконини берувчи реклама блоклари ва роликларини қайтаришади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: YouTube’даги рекламадан қанча пул тушаётганини Google илк бор эълон қилди