Энди сиз ҳам Марсда суратга туша оласиз – «Қизил сайёра»ни NASA «келтириб берди»!

  •   DiMaX
  •  795
  •  22.02.2021 12:58

Энди сиз ҳам Марсда суратга туша оласиз – «Қизил сайёра»ни NASA «келтириб берди»!

Куни кеча Perseverance ровери Марс сайёраси сатҳига самарали қўнганлигидан хабарингиз бор. АҚШнинг Аэронавтика ва космик маконни ўрганиш миллий бошқармаси – NASA шунинг шарафига махсус онлайн сервисни ишга туширди.

ЎҚИНГ: NASA сизга ҳам фазога виртуал парвоз қилиш имконини берди!

Ушбу сервис барчага Марс юзасида ёки NASA парвоз ҳудудида туширилгандек фотосурат яратиш имконини беради.

«Марсга хуш келибсиз! Биз сизларни Марсга (ҳозирча!) етказа олмаймиз, лекин Қизил сайёрани сизларнинг ҳузурингизга элтиб бера оламиз», – дейилади NASA сайтида.

Махсус сурат яратиш учун ушбу ҳавола орқали онлайн сервис сайтига ўтиб, ўз фотосуратингизни, шунингдек, шеригингиз ёки кучугингиз, мушугингизнинг расмини юклаш ҳамда керакли фонни танлаш кифоя. Сунъий онг алгоритмлари оригинал фотосуратдан керакли объектни қирқиб олиб, янгисига чиройли жойлаштириб беради. Шу тариқа, сиз NASA парвозларни бошқариш марказида, парвоз майдончасида – ракета ёнида ёки бевосита Марсда тушгандек суратни оласиз.

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди