Энди смартфонни орқасидан чертиб ҳам бошқара оласиз! (2 та «жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1462
  •  23.03.2020 13:26

Энди смартфонни орқасидан чертиб ҳам бошқара оласиз! (2 та «жонли» видео)

Google компанияси Android 11 (ёки Android R) талқинининг дастурчиларга мўлжалланган жамланмасини аллақачон тақдим этган. Ушбу операцион тизимнинг янги хусусиятлари ҳақида турли маълумотлар тарқалишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Android 11'да iOS'даги каби функция бўлиши тасдиқланди

XDA Developers ҳамжамияти дастурчилари Android 11 версиясидаги яна бир қизиқ функцияни топишди. Кодли номи «Columbus» бўлган ушбу янги ишоралар жамланмаси смартфоннинг орқа панелига чертиш орқали маълум бир вазифани бажаришга мўлжалланган.

Янги ишоралар тўплами фақат Pixel 4a ёки Pixel 5 моделларида ишлаши тахмин қилинган эди, аммо ушбу функция Pixel 3 XL, Pixel 4 ва Pixel 4 XL смартфонларида ҳам амал қилиши маълум бўлди.

Аниқланишича, Android R талқинидаги смартфонни орқа қопқоғига икки марта чертиб, унинг камерасини очиш, Google Assistant’ни ишга тушириш, қўшиқ янграшини тўхтатиш/давом эттириш, кирувчи қўнғироқлар овозини ўчириш, яна скриншот олиш ёки сўнгги ишлатилган иловалар рўйхатини чиқариш мумкин экан.

ЎҚИНГ: Рухсат берилмайдиган жойларда ҳам скриншот олиш йўллари бор!

Айтиш керакки, янги ишораларни қўллаш учун смартфонда махсус жиҳозларнинг бўлиши ҳам талаб этилмайди – ундаги акселерометр ва гироскоп каби датчиклардан олинадиган маълумотлар етарли.

Дастурчилар ушбу ишораларнинг экран ўчиқ бўлган ҳамда камера ишга туширилган пайти ишламаслигини ҳам кўзда тутишган.

ЎҚИНГ: MIUI 12 ҳамда Android 11’гача янгиланувчи Xiaomi смартфонлари иккита рўйхатда!