Энди Telegram'даги постларни кўриш учун ҳам пул тўлайсиз

Энди Telegram'даги постларни кўриш учун ҳам пул тўлайсиз

Telegram ўтган йилнинг апрел ойи охирида ўзининг Payments 2.0 хусусиятини тақдим қилган эди. Бу мессенжер ичида тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ хусусиятнинг янгиланган версияси бўлиб, у фойдаланувчиларга Telegram'да ичида пицага буюртма бериш ёки такси учун тўлов қилиш имконини беради.

Эндиликда маълум бўлишича, ушбу Payments 2.0 каналлардаги постлар билан ҳам интеграциялашмоқда: Telegram маълумотлар базаси кутубхонасида пуллик постлар ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, тез орада Telegram'да пуллик постлар пайдо бўлади ва бунда сиз пост учун тўлов қилмагунингизга қадар ундаги контентни (расм ёки видео, эҳтимол, спойлер хусусияти билан матнни ҳам) кўра олмайсиз. Таъкидлаш жоизки, бу канал муаллифлари учун ўз контентларини монетизация қилишнинг янги йўли бўлиши, шу билан бирга, Telegram ҳам бундан даромад олиши ҳам мумкин. Ҳозирча ушбу хусусият ҳақида қўшимча маълумотлар мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Telegram'да аввал бепул бўлган функция Premium обунага қўшилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!