Энди Telegram’ни ўрнатмасдан туриб ҳам ундаги каналларни ўқиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1779
  •  17.05.2019 15:56

Энди Telegram’ни ўрнатмасдан туриб ҳам ундаги каналларни ўқиш мумкин!

Бундан бир ҳафта аввал Telegram барча платформалар учун ўз иловаларини янгилаган эди. Энди эса мессенжери унинг дастурчилари янги функцияни ишга туширишди.

ЎҚИНГ: Коммунал тўловлардаги қарздорликлар ҳақида Telegram орқали маълумот оламиз!

Янги функция мазкур мессенжерни ўрнатмасдан туриб ҳам Telegram-каналларни кузатиш имконини беради. Бунинг учун, масалан, исталган браузерда https://t.me/terabaytuz тарзида канал манзилини терсангиз (ёки шундай ҳавола орқали очсангиз), каналнинг превьюсига элтувчи янги – «Preview chanel» тугмачасини кўрасиз:

Шу тугмачани босиб, каналнинг веб-превьюсини очишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»

Telegram-канал веб-превьюсининг ташқи кўриниши Twitter интерфейсини эслатади, ўнг блокда канал ҳақидаги маълумотлар, чапда эса каналнинг постлар тасмаси акс этади:

Эътибор берган бўлсангиз, каналнинг веб-превьюси манзили https://t.me/s/terabaytuz кўринишида бўлади. Энди исталган Telegram-канални браузер орқали шу тарзда кузатишингиз мумкин ва бунинг учун мазкур мессенжерда аккаунтингиз бўлиши ҳам шарт эмас!

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!