Энди Ucell абонентлари ҳисобларига Россия операторлари абонентлари ҳисобларидан пул ўтказиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1680
  •  17.05.2018 09:41

Энди Ucell абонентлари ҳисобларига Россия операторлари абонентлари ҳисобларидан пул ўтказиш мумкин!

Уяли алоқа операторлари ўз абонентларига хизматларга тўлов қилишнинг, ўз ҳисобларини тўлдиришнинг бир нечта йўлларини таклиф этишади. Жумладан, Ucell ҳам бу борада мижозларига бир неча хил ечимлар тақдим этган.

ЎҚИНГ: Ucell акцияси: ҳисобни QIWI орқали тўлдириб, 100 фоизлик бонус олинг!

Энди Россиянинг «МТС», «Мегафон», «Билайн» ва «Теле2» операторлари абонентлари Ucell абонентларининг мобил ҳисобларини битта клик ёки SMS юбориш орқали тўлдиришлари мумкин. Бу хусусда компаниянинг расмий сайти хабар бермоқда.

Россиянинг юқорида кўрсатилган операторлари абонентлари, қаерда бўлишларидан қатъи назар, куннинг исталган вақтида ўзларининг Россия рақамлари ҳисобларидан 15 000 рублгача пул ўтказишлари мумкин. Бунинг учун «MOBI.Money» тўлов тизими саҳифасига кириш ёки рублда ифодаланган тўлов миқдорини 3116 рақамига СМС тарзида юбориш кифоя.

Қандай тўлдирилади?

Ўз ҳисобидан Ucell мобил ҳисобига маблағ ўтказиш учун «МТС», «Мегафон», «Билайн» ёки «Теле2» абоненти ўз мобил телефонидан қуйидаги тарзда СМС юбориши мумкин:

  1. 3116 қисқа рақамига тегишли матнли SMS-хабар юборилади. Масалан:

99893ХХХХХХХ 100 ёки

99894ХХХХХХХ 100

бунда: ХХХХХХХ – ҳисоби тўлдириладиган рақам;

100 – рублда ифодаланган миқдор.

Ўтказма миқдори рублда, пробелларсиз, нуқталарсиз ва вергулларсиз яхлит сон тарзида, 15 000 рублгача кўрсатилади.

  1. Оператордан SMS-хабар келади, унда рублда ечиладиган маблағ миқдори ҳақидаги маълумот ҳамда тўловга розиликни тасдиқлаш сўрови бўлади.
  2. Тўловни тасдиқловчи жавоб SMS-хабари юборилади.
  3. Жавобан ҳақи тўланган хизмат ва ечилган маблағ миқдори кўрсатилган SMS-хабар келади.

Хизмат ҳақи-чи?

Россия уяли алоқа абонентлари ўз рақами ҳисобидан жўнатган пул маблағлари Ucell рақамининг асосий ҳисобига ўтказилади.

Валюта конвертацияси Россия Федераwияси Марказий Банкининг ўтказма пайтидаги курси бўйича амалга оширилади. Конвертаwияда ўтказма миқдорининг 3,5 ajbpb миқдорида ҳақ олинади.

Пул маблағларини Ucell мобил рақамига ўтказишда қуйидагича ҳажмда комиссия ҳақи ечиб олинади:

«МТС» – 2%;

«Мегафон» – 5%;

«Билайн» – 5%;

«Теле2» – 5%.

Комиссия ҳақи маблағ юборувчи абонентнинг қўшимча ҳисобидан ечиб олинади. Масалан, агар «Мегафон» абоненти ўз рақамидан Ucell абонентининг рақами ҳисобига 100 рубл ўтказмоқчи бўлса, тасдиқловчи SMS-хабарда унга ўз ҳисобидан 105 рубл ечишга сўров келади.

Конвертация учун комиссия (3,5%) ҳисобга олинган ҳолда, 100 рубл ўтказилганида, Ucell абоненти ҳисоби 96,5 рублга (РФ МБ курси бўйича сўмда) тўлдирилади.

ЎҚИНГ: 31 мартдан Ucell’нинг «Янада кўп ижобийлик» акцияси доимий бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!