Энди Windows 11'ни жисмоний қадоқда сотиб олиш мумкин!

Энди Windows 11'ни жисмоний қадоқда сотиб олиш мумкин!

Microsoft Windows 11'ни чиқарганига ярим йилдан ошди, лекин шу кунгача уни олиш учун ёки Windows 10 ўрнатилган компютер янгиланиши ёки олдиндан Windows 11 ўрнатилган янги компютерни сотиб олиш керак эди. Бироқ, маълум бўлишича, энди сиз ўзингиз учун Windows 11'нинг Home ёки Pro версиясини жисмоний нусхада сотиб олишингиз мумкин.

Қадоқланган нусхадаги Windows 11 биринчи бўлиб Twitter фойдаланувчиси Луке Блевинс томонидан ўтган ҳафта охирида пайқаб қолинган, аммо, маҳсулот бундан анча аввал олдин чиқарилган бўлиши мумкин, чунки Best Buy ритейлерининг онлайн дўкони қадоқланган операцион тизимнинг 14 апрелдан сотувга чиқарилганлигини кўрсатмоқда. Маҳсулот тақдим қилинганидан таҳминан ярим йил кечикиб чиқарилганига қарамай, Microsoft бу ҳақида ҳали ҳам расмий хабар бермаган.


Суратлардан кўриш мумкинки, маҳсулот чиройли қадоқланган. Бунда Microsoft операцион тизимнинг Home версияси учун кундузги, Pro версия учун эса тунги режим фонидан фойдаланган. Қути ичида эса олдингидек диск эмас, балки, ишга туширишга тайёр бўлган Windows 11 USB флеш картаси мавжуд. 

Бир қарашда жисмоний нусхадаги Windows 11'ни сотиб олиш унчалик аҳамият касб этмайди, чунки ҳозирда кўп ноутбуклар аллақачон у билан бирга келмоқда ва гарчи бундай бўлмаган тақдирда ҳам компютердаги Windows 10'ни янгилаш орқали унга ўтиш мумкин. Шунингдек, фойдаланувчилар янги операцион тизимни Microsoft расмий сайтидан ўзларининг флеш карталарига юклаб олиб, у билан компютерларига Windows 11'ни ўрнатишлари ва унинг учун лицензияни онлайн сотиб олишлари ҳам мумкин.

Худди рақамли лицензия каби, қадоқланган нусхадаги Windows 11 Home версияси 139,99 доллар, Windows 11 Pro версияси эса 199,99 доллар туради ва уларни Amazon ёки Best Buy онлайн дўконларидан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Компютер учун топ 10 бепул шутер ўйинлар