Энди Windows'да экранни ёзиб олиш учун қўшимча дастур ўрнатиш шарт эмас

Энди Windows'да экранни ёзиб олиш учун қўшимча дастур ўрнатиш шарт эмас

Surface тақдимоти давомида Microsoft ўзининг Windows 11 операцион тизими учун келаётган янгиликлар билан улашди. Улардан эътиборлиси Apple хизматларининг Windows билан интеграциялашуви бўлган бўлса, яна бир муҳим ўзгариш тизимга экранни ёзиб олиш функцияси қўшилаётгани бўлди.

Энди Windows компьютерингиз экранини ёзиб олиш учун қўшимча дастурлар юклаб олишингиз шарт эмас: тизимга ички ўрнатилган Snipping Tool скриншот қилиш дастурига энди скринвидео қилиш хусусияти ҳам қўшилмоқда. Ҳа, албатта, сиз ортиқча дастурларсиз Xbox Game Bar ёрдамида ҳам экранни ёзиб олишингиз мумкин, лекин у ўйинлар учун мўлжалланган ва у ҳамма нарса билан ҳам ишлайвермайди, ёхуд ундан фойдаланишда чекловлар мавжуд. Snipping Tool'га қўшилаётган функция эса сизга компьютерингиз экранининг исталган қисмини ёзиб олиш имконини беради. Янги функция Windows 11 22H2 янгиланиши билан октабр охирида келиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Microsoft Office бренди билан хайрлашинг!