Энди Word, Excel ва PowerPoint битта иловада

Энди Word, Excel ва PowerPoint битта иловада

Microsoft мобил қурилмалар учун Android операцион тизимида ишлайдиган янги дастурни чиқарди.

Office номи остидаги бу дастур ҳали ҳам бета-тест версияда.Ушбу универсал дастур ўзида Word, Excel ва PowerPoint функцияларини бирлаштиради. Унда сиз ҳужжатларни яратишингиз ва таҳрирлашингиз, шунингдек, бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда реал вақт режимида ишлашингиз, ҳужжатларни булутли хотирада ёки қурилмангизнинг ўзида сақлашингиз ва уларга киришни бошқаришингиз мумкин.Ҳужжатларни  мобил қурилмада осонгина яратиш, расмларни эса таҳрирланадиган Word файлига, Excel электрон жадвалига ёки PowerPoint тақдимотига ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, фотосуратлардан ёки Word, Excel ва PowerPoint ҳужжатларидан PDF файлларини тезда яратиш мумкин.Office'ни қурилмага юклаш учун 1ГБ ёки ундан кўп тезкор хотирага эга смартфон, шунингдек, Android 6 Marshmallow ва ундан юқори версия талаб қилинади.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Microsoft ҳақида қизиқарли 12 факт

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.