Энди Хитойда ҳам чиқади: Tesla Чин мамлакатида 140 миллион долларлик ер сотиб олди

  •   Saroy
  •  496
  •  22.10.2018 15:16

Энди Хитойда ҳам чиқади: Tesla Чин мамлакатида  140 миллион долларлик ер сотиб олди

Электрокарлар ишлаб чиқарувчи  Tesla компанияси  янги завод қуриш учун Хитойдан ер сотиб олди. Шанхай саноат зонасида қурилиши мўлжалланаётган Gigafactory 3 номли янги завод компания учун 140 миллион долларга тушадиган бўлди.

Шартлашув нархини Tesla компаниясининг ўзи ошкор қилгани йўқ. Ер ресурслари маҳаллий бошқармаси ҳужжатида қайд этилишича, майдони 865 минг квадрат метр келадиган участкадан фойдаланиш учун  компания  973 юан (140,5  миллион доллар) тўлаган. Шартнома 50 йилга имзоланган, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки Хитойда ер давлатга қарашли ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Илон Маск Tesla акциясини ўзи сотиб оладиган бўлди

Gigafactory 3 заводи икки йилдан кейин ишга тушади. Компаниянинг режаси бўйича, қисқа вақт мобайнида завод машина ишлаб чиқаришни йилига 250 000 донага етказади, кейин эса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга оширилади.

Tesla  охирга пайтда Хитойда завод қуришни тезлаштирди, чунки АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушидан кейин импорт маҳулотларга солинадиган пошлина 40 фоизга оширилган. Бошқа олиб кирадиган машиналари учун тўловлар ҳажми 15 фоизга ортган ва ҳозирда компания ноқулай аҳволда қолган.

Хитой ҳозирда дунёдаги электромобиллар ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатга айланган. Мамлакат ичида қурилган фабрика харажатларни камайтиришга ҳамда хитойлик харидорлар учун нархларнинг тушишида қўл келади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ:Tesla энг арзон Model 3 электрокарини сотувга чиқарди